Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Олам

image

Таиланднинг Бангкок шаҳрида автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳодиса жорий йилнинг 8 март куни содир бўлган. ЙТҲ оқибатида бир нафар ўзбекистонлик шахс оғир тан жароҳат олиши оқибатида воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, ушбу автоҳалокатда турли тан жароҳати олган яна 3 нафар ўзбекистонлик фуқарога тезкор тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага етказилган.

Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти маълумотига кўра, вазият алоҳида назоратга олинган. Ўзбекистоннинг Таиланддаги дипломатик ваколатхонаси ходимлари томонидан фуқароларга керакли тартибда барча зарур ёрдам кўрсатилган. Марҳумнинг яқинлари билан алоқа ўрнатилиб, ҳозирги вақтда жасадни мамлакатга олиб келиш чоралари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистоннинг Панжоб штати Зиракпур шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Т.М. исмли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Ўзбекистон фуқароси Таиланд Бангкок

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг