Таэквoндо: Жасур Жайсунов Осиё чемпионлигини қўлга киритди
Спорт
−
25 июн 2022 7596 1 дақиқа
Жанубий Кореянинг Чунчон шаҳрида таэквондо бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун, 25 июнь куни Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи олтин медалини қўлга киритди.
-74 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Жасур Жайсунов қитъа чемпионлигига сазовор бўлди.
Финалда жаҳон чемпионатининг кумуш медал соҳиби, 2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинлари ғолиби эронлик Мирҳошим Ҳоссайнига қарши баҳс олиб борди. Шиддатли зарбалар ва кескин рақобат остида кечган баҳсда Жайсунов тажрибали рақибини мағлуб этди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг мусобақада қўлга киритган медаллари 2 та олтин, биттадан кумуш ва бронзани ташкил этмоқда.
Улуғбек Рашитов олтин медални қўлга киритди. Феруза Содиқова бронза, Чарос Қаюмова эса кумуш медалларга эга чиқди.
Маъруф Абдумаликов
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август