Тадбиркорлик фаолияти – глобал бозорларга чиқишда катта имконият
Жамият
−
19 Март
821Маълумки, халқимиз азал-азалдан ўзининг юксак ишбилармонлик салоҳияти, тадбиркорлик қобилияти билан нафақат минтақамизни, балки дунёни ҳайратга солган. Мазкур салоҳиятдан келиб чиқиб давлатимиз раҳбари ташаббуси билан сўнгги йилларда юртимизда тадбиркорларга янада имконият яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида сезилари ишлар амалга оширилди.
Олиб борилган ислоҳотлар натижасида 2021 йилдан бошлаб мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш борасида янги саҳифа очилди. Жумладан, 2021 йилдан бошлаб ҳар йили август ойида давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ўтказиш йўлга қўйилди. Мазкур мулоқот доирасида бевосита ва онлайн шаклда ўнг мингдан ортиқ тадбиркорлар иштирок эта бошлашди.
Мазкур мулоқотлар олдидан тадбиркорлар фаолиятига масъул бўлган мутасаддилар томонидан тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни йиғиш, ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда тизимлаштириш тартиби жорий этилди. Натижада тадбиркорлардан йилига 10 мингдан ортиқ мурожаатлар тушиб, уларнинг аксарияти вақтида ҳал қилина бошланди.
Кўтарилаётган муаммоларнинг моҳияти, тизимлийлигига қараб уларни ҳал этиш мақсадида махсус қонун, фармон ва қарорлар ишлаб чиқилди, мавжудларига тегишли ўзгартиришлар киритилди. Шу йўл билан юзлаб лицензия ва рухсатнома бекор қилинди, ўнлаб фаолият тури хабардор қилиш тартибига ўтказилди. Рухсатномаларни расмийлаштириш тартиблари соддалаштирилиб, муддатлари ўртача 2 бараварга қисқартирилди. Ортиқча текширишлар, нақд пул, валюта ва хомашё бўйича кўплаб чекловларга барҳам берилди.
Бугунги бўлиб ўтган йиғилишда ҳам айнан давлатимиз раҳбари мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятига эътибор қаратиш, соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш борасида кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан соҳанинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш ва ривожланишини янги босқичга олиб чиқиш масалаларига яна бир бор эътибор қаратди. Хусусан, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек юртимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бу – мамлакатимизни танлаб олган стратегик йўлидир.
Чунки, республикамизда тадбиркорлик қанча тез ривожланса, мамлакатимиз шунча қудратли бўлади, халқимиз шунча фаровон яшайди.
Йиғилишда давлатимиз раҳбари Ўзбекистонда тадбиркорликни янада ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнес қўллаб-қувватлаш борасида 2025 йилда амалга оширилиши режалаштирилган қуйидаги асосий мақсад ва вазифаларга тўхталиб ўтди.
Биринчидан, жорий йилда кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги улушини 55 фоизга кўтариб, 70 млрд АҚШ долларлик қўшилган қиймат яратиш.
Иккинчидан, янги бозорларга кириб боришда транспорт, сертификат ва стандарт масалаларига кўмаклашиб, кичик бизнес экспортини ўтган йилги 9 млрд. доллардан 12 млрд. долларга олиб чиқиш.
Учинчидан, ичимлик суви, канализация, йўл, қурилиш, коммунал хўжалик, етказиб бериш, утилизация, миграция, маданият ва ижтимоий хизматларда кичик бизнес улушини 2-3 карра ошириш.
Тўртинчидан, 1,5 млн. нафар доимий иш ўрни ташкил қилиб, соҳада банд аҳоли улушини 75 фоизга етказиш.
Хулоса қилиб айтганда, давлат раҳбарининг сиёсий иродаси, ташаббуси ва бевосита раҳбарлигида мамлакатимизда тадбиркорлик тафаккури қайта уйғонмоқда. Бугунги бўлиб ўтган йиғилишда белгиланган вазифаларни амалга оширилиши орқали минглаб янги ишбилармонлар пайдо бўлади. Бу эса нафақат тадбиркорларимизни, балки уларнинг товар ва ҳизматларини глобал бозорларга олиб чиқишга катта имкониятлар эшигини очади ҳамда ишбилармонларимиз Янги Ўзбекистон иқтисодиётини барпо этиш йўлидаги ҳал қилувчи кучга айланади.
Нодирбек Расулов
иқтисодиёт фанлари доктори
LiveБарчаси
Самарқандда даҳшатли авария содир бўлди.
24 Апрель