Тадбиркорларнинг электр таъминотига уланиши учун янги йиғим жорий қилинади
Жамият
−
22 Март 2021
6816Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида “Истеъмолчиларнинг электр тармоқларига уланиши бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Лойиҳага мувофиқ қуйидагича тартиб ўрнатилади:
• қуввати 20 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш учун электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш талаб этилмайди. Бунда ҲЭТК томонидан ишлаб чиқилган қуввати электр тармоқларига улаш схемаси электр таъминоти лойиҳаси ҳисобланади ва унинг келишуви талаб этилмайди;
• қуввати 20 кВтгача бўлган истеъмолчилар (маиший истеъмолчилардан ташқари) тайёр ҳолда электр тармоқларига уланиш бўйича ҲЭТКга базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида бир марталик тўловни амалга оширади, электр таъминоти шартномасини (оферта) имзолайди ва истеъмолчи ўн иш куни муддатда ҲЭТК томонидан электр тармоқларига улаб берилади;
• қуввати 20 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларга тайёр ҳолда улаш юзасидан барча ишлар (электр тармоқларига улаш схемасини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш, электр энергиясини ўлчаш воситасини ўрнатиш ва пломбалаш нарядини расмийлаштириш ҳамда электр таъминоти шартномасини тузиш) ҲЭТК томонидан амалга оширилади;
• қуввати 20 кВтдан 50 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш учун электр таъминоти лойиҳаси ишлаб чиқилади;
• қуввати 20 кВтдан 50 кВтгача бўлган истеъмолчилар электр тармоқларига уланиш бўйича ҲЭТКга базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 баравари миқдорида бир марталик тўловни амалга оширади, электр таъминоти шартномасини (оферта) имзолайди ва истеъмолчи йигирма иш куни муддатда электр тармоқларига ҲЭТК томонидан улаб берилади;
• қуввати 20 кВтдан 50 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига тайёр ҳолда улаш юзасидан барча ишлар (электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш, электр энергиясини ўлчаш воситасини ўрнатиш ва пломбалаш нарядини расмийлаштириш ва электр таъминоти шартномасини тузиш) ҲЭТК томонидан амалга оширилади;
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 26 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев электр энергетикаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ раҳбари Улуғбек Мустафоевга 2021-2022 йилларда электр энергияси тарифларини оширмаслик бўйича топшириқ берган. Бу ҳақда Улуғбек Мустафоевнинг ўзи айтиб ўтганди.
LiveБарчаси