Тадбиркорларга божхона расмийлаштируви пайтида “яшил йўлак” тартиби қўлланилади

Жамият

image

“20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида иштирок этаётган тадбиркорларга божхона расмийлаштируви пайтида “яшил йўлак” тартиби қўлланилади. Бу ҳақда бугун, 15 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда янги босқичга ўтиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Ушбу дастурга кирган тадбиркорларга инфратузилма, ер ва бино-иншоотлар билан таъминлашда қўшимча енгилликлар берилади:

  • ер, бино-иншоотларни аукцион орқали хусусийлаштиришда бўлиб тўлаш имконияти яратилади;
  • қиймати 50 миллиард сўмдан юқори лойиҳалар бўйича инфратузилма харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

Шунингдек, мазкур дастурда иштирок этаётган тадбиркорларга божхона расмийлаштируви пайтида “яшил йўлак” тартиби қўлланилади.

Солиқ ва божхона имтиёзлари тўлиқ берилишини, арзон кредитлар ўз вақтида ажратилишини таъминламаган раҳбарларга жавобгарлик чоралари кўриб борилади.

Давлат раҳбари ушбу тизим бир марталик иш эмас, давомли жараён бўлиши зарурлигини қайд этиб ўтган.

Шу билан бир қаторда, Вазирлар Маҳкамаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Иқтисодиёт ва молия вазирликларига жойларга чиқиб, тадбиркорлар кўтарган муаммо ва таклифларни ўрганиш ва уларга кўмаклашиш топширилган.

Мутасаддилар олдига йил якунига қадар ушбу янги тизим асосида 550 минг аҳолини ўқитиб, камбағалликдан чиқариш чораларини кўриш вазифаси қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар яшил йўлак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг