Тадбиркорлар Мирзиёевдан “маска-шоу”лар қайтарилмаслиги учун кафолат сўрашган

Жамият

image

Андижонда тадбиркорлар ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев билан учрашувда “маска-шоу”лар қайтарилмаслигини кафолатлаб беришни сўраган. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев вилоятда сайловчилар билан учрашувда айтиб ўтди, дея хабар қилди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев.

“Тадбиркорлар ҳатто Конституциямизни ўзгартиришни сўрашяпти. Улар ўз ҳуқуқлари таъминланишини, олдинги “маска-шоу”лар қайтарилмаслиги Конституция билан кафолатланишини исташяпти”, деган Шавкат Мирзиёев.

Депутатнинг сўзларига кўра, кучли қонун ҳимояси бўлмаган жойга инвестиция киритиш, ривожланишга эришиш масаласи гумон остида қолади. Шу боис, қонун устуворлиги ва қонун олдида барчанинг тенглиги принципи амалда тўлиқ кафолатланиши шарт.

Маълумот учун, Андижонда Шавкат Мирзиёевнинг сайловчилар билан учрашуви Андижон вилоят Нуронийлар жамғармаси раиси, номзоднинг  ишончи вакили – Ўктамжон Охунов модераторлик қилмоқда. Учрашув Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида бўлиб ўтмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

454

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг