Тадбиркордан пора сўраган “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ филиали бошлиғи ушланди
3-саҳифа
−
17 Ноябрь 2021
11187Тошкент вилоятида тадбиркордан 2 000 АҚШ доллари талаб қилган “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Олмалиқ шаҳар филиали бошлиғи ва муҳандиси ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Олмалиқ шаҳар филиали бошлиғи И.Ш. филиалнинг етакчи муҳандиси Ф.К. билан олдиндан тил бириктириб, “F.L.” МЧЖ таъсисчиси Э.дан пора талаб қилишган.
Улар Э.дан савдо мажмуасини қуришда сарфланаётган сув учун расмийлаштирилган баённомани базага киритмаслик эвазига 2 000 АҚШ доллар сўраган. Ф.К. талаб қилинган пулдан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь