Тадбиркор эксперимент сифатида Тошлоққа ҳоким этиб тайинланган

Жамият

image

Аввалроқ, Абдуқаҳҳор Жўрабоев Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманига ҳоким этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

У янги лавозимга тайинланиши билан ижтимоий тармоқлар ва маҳаллий ОАВда Жўрабоев вилоятдаги “Expo Kollor Prin Teks” пахта-тўқимачилик кластери раҳбари экани ҳақида хабарлар тарқалиб кетди.

ЎзАнинг ёзишича, мамлакатда илк бор пахта-тўқимачилик кластери раҳбари эксперимент сифатида Тошлоқ туманининг ҳокими этиб тайинланган.

“Бугун Президент иштирокида бўлиб ўтган вилоят фаоллар йиғилишида фолиятида сусткашликка йўл қўйган Тошлоқ тумани ҳокими ва солиқ бошқармаси бошлиғини вазифасидан озод этиш бўйича кўрсатма берилди. “Тадбиркор-ислоҳотчи” ғояси асосида ҳудуднинг ижтимоий-ижтимоий ривожланишида уларнинг ўрни муҳим бўлиши хусусида аниқ вазифалар белгилаб олинди”, дейилади хабарда.

Абдуқаҳҳор Жўрабоев Ўзбекистондаги биринчи тадбиркор-ҳоким эмас. Ундан олдин мамлакатдаги кўзга кўринган компаниялар таъсисчиси, тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳрига ҳоким этиб тайинланганди.

Эслатиб ўтамиз, Тошлоқнинг собиқ ҳокими Шуҳратжон Абдусаломов фаолиятида сусткашликка йўл қўйгани учун шахсан Ўзбекистон Президенти томонидан ишдан олинди. Унга қўшиб, туман бош солиқчиси ҳам лавозимидан озод қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошлоқ тумани Абдуқаҳҳор Жўрабоев

Баҳолаганлар

223

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг