Тўкилганнинг ўрни тўлди. Тошлоққа янги ҳоким тайинланди
Local
−
06 June 2020 18297 1 minute
Абдуқаҳҳор Абдувоҳидович Жўрабоев Тошлоқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
2018 йилнинг март ойидан бери туман ҳокими вазифасини бажарган Шуҳрат Толибович Абдусаломов эса вазифасидан озод этилди.
Маълумот учун, Абдуқаҳҳор Жўрабоев вилоятдаги “Expo Kollor Prin Teks” пахта-тўқимачилик кластери раҳбари ҳамдир.
Эслатиб ўтамиз, Тошлоқ тумани ҳокими Шуҳрат Абдусаломов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага амалий ташрифи давомида, давлат раҳбарининг кўрсатмаси билан лавозимидан озод қилинди.
Live
All