Тадбиркор амалдор бўлди
Жамият
−
03 Март
40569Тадбиркор Зафар Ҳошимов бугун, 3 март куни “Савдо ва сервис” уюшмаси раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси маълум қилди.
Палата ахборотига кўра, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 7 февраль куни ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган. Йиғилишда эса тадбиркорлар томонидан “Савдо ва сервис” уюшмасини ташкил этиш таклифи билдирилиб, бу таклиф эса Президент томонидан маъқулланган.
“Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси тақдимномасига асосан “Савдо ва сервис” уюшмаси таъсисчилари умумий йиғилиши қарори билан тадбиркор Ҳошимов Зафар Комилович уюшма раиси лавозимига тайинланди”, дея ёзилган хабарда.
Маълумот учун. уюшма Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда фаолият юритиб, соҳадаги стратегик режаларни ишлаб чиқиш, қонунчиликни такомиллаштириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши белгиланган.
LiveБарчаси
17 Июнь