Табриклайман, жаноб Президент! – Эрдўған Мирзиёевга қўнғироқ қилди

Жамият 5960
image

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни 63 ёшни қаршилагани муносабати билан самимий табриклади. Давлат раҳбарларининг телефон орқали мулоқот ҳақида Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, суҳбатда икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилган.

Давлат раҳбарлари жорий йил февраль ойида Анқара шаҳрида ўтган олий даражадаги учрашувда эришилган келишувларни кенг кўламли амалга ошириш муҳимлигини қайд этдилар.

Савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик бўйича қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида ўтказиладиган ҳукуматлараро мулоқотларга муҳим эътибор қаратилди.

Ўзбекистон раҳбари Туркия етакчисига пандемияга қарши курашда кўрсатилаётган кўмак учун миннатдорлик билдирди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 135
Рейтинг: 3
t
×