Таълим муассасаларида мобил телефондан фойдаланиш тартиби бузилганда қандай чора қўлланади?

Фойдали

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомга кўра, таълим муассасаларида қўл телефонларини “овозсиз” режимга қўйиши ёки ўчириб, сумкасига солиб қўйиши керак.

Низом қоидаларига зид равишда таълим муассасаларида мобил телефондан фойдаланиш тартиби бузилганда қуйидаги таъсир чоралари қўлланилади:

  • огоҳлантириш;
  • таълим олувчиларнинг кундалик дафтарига ёзиб қўйиш;
  • уларнинг ота-оналарини (уларнинг ўрнини босувчи шахсларни) хабардор қилиш ёки тушунтириш суҳбати ўтказиш учун таълим муассасасига чақириш.

Талаблар бузилганда ҳар қандай педагог ходим таълим олувчидан мобил телефонни олиб қўйиш, билдиришнома расмийлаштириш ва уни мобил телефон билан бирга таълим муассасаси (факультет) директорига (деканига) ёки синф раҳбарига (кураторга) бериш ҳуқуқига эга. Бунда мобил телефон фақат ўқувчининг ота-онасига қайтариб берилади.

Таълим муассасаси таълим олувчиларга тегишли бўлган мобил телефонларнинг сақланиши учун жавоб бермайди, қоидалар бузилганда мобил телефоннинг олиб қўйилиш ҳолатлари бундан мустасно.


Мақола муаллифи

Теглар

мобил телефон таълим муассаси

Баҳолаганлар

170

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made