Светофорда тўхтаб ҳаракатланган юк машинаси пиёдани уриб юборди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 12 октябрь куни Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида юк автомашинаси ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Натижада пиёда вафот этди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ соат 14:00 лар атрофида юз берган. Ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Ж.Б. Man TGS 40.400 русумли юк машинасини бошқараётган бўлган. У светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида тўхтаб, яшил чироғида ҳаракатланган вақтида, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёда 55 ёшли Г.А.ни уриб юборган. Г. А. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Жарқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

сурхондарё тергов пиёда

Баҳолаганлар

362

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг