Сувни пластик идишда сақлаш нимаси билан хавфли? 

Саломатлик

image

Сувнинг пластик идишда сақланиши хавфлими? Бундай сақланган сув неча кундан сўнг инсон саломатлиги учун зарарли бўлади? Техника фанлари номзоди Юрий Гончар кўпчиликни қизиқтирган шу каби саволларга жавоб берди.

“Кўп одамлар бўш пластик идишларни ташламасликка одатланган ва уларни сув учун қайта ишлатиладиган идиш сифатида ишлатишади, масалан, офисда. Бироқ вақт ўтиши билан бундай идишда сақланадиган сувдаги органик бирикмалар концентрацияси ошиб боради”, дейди у. 

Гончарга кўра, бу бўйича тадқиқот олиб борилмоқда. 

“Сувнинг пластмасса билан алоқа қилишининг ҳар бир ойи пластикдан сувга чиқариладиган органик бирикмалар концентрациясининг сезиларли даражада ошишига олиб келади. 18 ой давомида бу кўрсаткич барча максимал рухсат этилган концентрациялардан ошади”, деган у. 

Мутахассисга кўра, шунинг учун пластик идишни қайта-қайта ишлатиш жуда зарарли. 

“Катта миқдордаги органик бирикмалар инсон танасига киради, уларнинг кўпчилиги канцерогенлар ва заҳарли моддалардир”, деб огоҳлантирган Гончар. 

Шунингдек, у дўкондан ичимлик суви танлашда, сувнинг яроқлилик муддатидан ташқари ёрлиқда “табиий” сўзи бор-йўқлигига эътибор қаратиш кераклигини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

сув пластик идиш

Баҳолаганлар

286

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг