Хайриддин Султоновнинг ўғли муҳим лавозимга тайинланди

Жамият

image

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, Шамсиддин Хайритдинович Султонов Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази директори этиб тайинланди. Бу ҳақда “Янги Ўзбекистон” нашри хабар берди.

Айтишларича, Шамсиддин Султонов Президент маслаҳатчиси – Спичрайтер Хайритдин Султоновнинг ўғли бўлиши мумкин экан.

Маълумот учун, ҳукумат қарори билан 2021 йилда Бахтиёр Баҳодирович Камолов Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказининг директори этиб тайинланган эди.

Эслатиб ўтамиз, Президент қарори билан Сув хўжалиги вазирининг ўринбосарлари тайинланиб, вазирлик ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига Зафар Ирисбоев бошлиғи этиб белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг