Сув энди “сувтекин” эмас. Яна икки вилоятда нархлар ошади
Жамият
−
03 Ноябрь 2023
8968Фарғона ва Самарқанд вилоятларида 15-16 ноябрдан совуқ сув ва канализация хизматлари нархи ошади. Бу ҳақида “Ўзсувтаъминот” маълум қилди.
Унга кўра, 16 ноябрдан Самарқанд шаҳрида совуқ сув учун янги тарифлар кучга киради:
• аҳоли учун — 1 кубометр учун 2500 сўм;
• бюджет ташкилотлари учун — 1 кубометр учун 5700 сўм;
• улгуржи истеъмолчилар учун — 1 кубометри учун 5700 сўм.
Канализация хизматлари учун тарифлар:
• аҳоли учун — 1 кубометр учун 1600 сўм;
• бюджет ташкилотлари учун — 1 куб метри учун 4300 сўм;
• улгуржи истеъмолчилар учун — 1 куб метри учун 4300 сўм.
Шунингдек, Фарғона вилоятида ҳам 15 ноябрдан совуқ сув учун янги тарифлар кучга киради:
• аҳоли учун — 1 кубометр учун 1900 сўм;
• бюджет ташкилотлари учун — 1 кубометри учун 2991 сўм;
• улгуржи истеъмолчилар учун — 1 кубометри учун 2991 сўм.
Канализация хизматлари:
• аҳоли учун — 1 кубометр учун 450 сўм;
• бюджет ташкилотлари учун — 1 кубометри учун 777 сўм;
• улгуржи истеъмолчилар учун — 1 кубометри 777 сўм.
"Тарифларнинг ошиши ходимларнинг иш ҳақи ва солиқ тўловлари, электр энергияси учун тўловлар, кредитларни қайтариш ҳамда тизимни таъмирлаш ва модернизация қилиш учун маблағга бўлган эҳтиёж билан боғлиқ", дейилади бу ҳақдаги хабарда.
LiveБарчаси