Сўроқ арафасидаги Порошенко Украинадан чиқиб кетди

Олам

image
Порошенко мутасаддилар устидан 14 та даъво аризаси ёзди north_east

Порошенко мутасаддилар устидан 14 та даъво аризаси ёзди

Украинанинг Собиқ Президенти Пётр Порошенко мамлакатни тарк этди. Бу ҳақда AИФ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, собиқ раҳбар сўроққа чақирилган. Шунингдек, худди шу куни сиёсатчилар унинг ҳибсга олинишини талаб қилишмоқчи бўлган. Бироқ Порошенко мамлакатдан чиқиб кетгани сабаб Давлат тергов бюросига сўроқ учун кела олмайди.

Пётр Порошенко қайси давлатга боргани ҳали номаълум. Эҳтимол, у шахсий масалада Украинани тарк этган. Сабаби украиналик ишбилармонларга коронавирус сабабли чет элга чиқиш тақиқланган.

Эслатиб ўтамиз, Порошенкога хоинлик, мансаб мавқеини суистеъмол қилиш, жиноий даромадларни легаллаштириш, солиқни тўлашдан бўйин товлаш, суд тизимини эгаллаб олишга уриниш каби айбловлар қўйилмоқда.

GDB маълумотларига кўра, собиқ Президент 16 та жиноий иш бўйича 30 га яқин сўроққа келишдан бош тортган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Порошенко

Баҳолаганлар

189

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг