Сурхондарёлик тадбиркор 11 млрд дан ошиқ кредит маблағларини “еб юборди”

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Сурхондарё вилоятида банкдан ажратилган жами 11,2 миллиард сўм кредит маблағларини талон-торож қилган тадбиркор ушланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.

Аниқланишича, “Сурхондарё Автосаноат Агротех сервис” МЧЖ раҳбари Ё.О. 2016 йилда Қизириқ тумани ҳудудида узум боғи ташкил этиш мақсадида банкдан 3,3 млрд сўм кредит маблағи ажратилишига эришган. У мазкур пулларга узум боғи барпо этмасдан, банк кредити маблағларини мақсадсиз сарфлаб юборган. 

Шунингдек, Ё.О. Қизириқ тумани ҳудудида йилқичилик комплексини ташкил этиш мақсадида тижорат банкидан 2018-2019 йилларда 10,2 млрд сўм кредит маблағи олган. У шундан 7,9 млрд сўмини мақсадсиз сарфлаб, банк манфаатларига жўда кўп миқдорда зарар етказган. 

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

“Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё тадбиркор кредит

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг