Сурхондарёдаги уйда газ портлади

3-саҳифа

image

Бугун, 19 октябрь куни куни Сурхондарё вилоятининг Узун туманидаги хонадонда газ портлади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Портлаш Узун тумани “Меҳнат” МФЙ Сурхонбоши кўчасидаги уйлардан бирида юз берган. Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига ҳодиса ҳақида соат 2:43 да хабар тушган.

Ҳодиса жойига ФВБ, ИИБ, ССБ ва бошқа тегишли идораларнинг куч ҳамда воситалари жалб қилиниб, вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилган.

Тахминларга кўра, портлаш яшаш уйининг ертўласида бўлган маиший газ баллони редукторидан сизиб чиққан табиий газ хонага тўплангани сабаб юзага келган.

Қайд этилишича, чақнаш оқибатида хонада бўлган уй эгаси ва унинг фарзанди турли даражада куйиш тан жароҳати олган, айни вақтда уларга зарурий тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги хонадонда газ портлаши оқибатида 8 яшар бола вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш

Баҳолаганлар

187

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг