Бухородаги уйда газ портлаб, 8 яшар бола вафот этди
3-саҳифа
−
19 Октябрь 2022 7245 1 дақиқа
Жорий йилнинг 16 октябрь куни Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида газ портлаши натижасида вояга етмаган бола вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Газ портлаши 16 октябрь куни Қоракўл туманининг Қуйи хўжалар қишлоғида яшовчи Н.Рўзиевнинг уйида содир бўлган. Оқибатда, 2014 йилда туғилган Ж.Саъдуллаев (2-синф ўқувчиси) тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.