Сурхондарёдаги тўйда икки маҳалла одамлари жанжаллашди (видео)
3-саҳифа
−
12 Декабрь 15421 1 дақиқа
Аввалроқ, QALAMPIR.UZ’га Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги қишлоқлардан бирида ўтказилган тўй маросимида одамлар бошқа қишлоқ фуқароларини уриб, ҳақоратлаб, уйига жўнатиб юборгани юзасидан мурожаат келиб тушганди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.
Мурожаатчининг айтишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар бўлган.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 10 декабрь куни Сурхондарё вилояти Бойсун тумани “Хўжаидод” маҳалласида яшовчи фуқаронинг уйида ўтказилган тўй маросимидан сўнг, ушбу маҳаллада яшовчи тўрт киши ва қўшни маҳалладан меҳмонга келган бир нечта фуқаролар ўртасида жанжалли вазият юзага келган.
Низога маҳалла оқсоқоллари ва профилактика инспектори аралашуви билан тўлиқ барҳам берилган ва фуқаролар ўз уйларига тарқалган. Ҳеч кимга тан жароҳати етказилмаган.
Ҳолат юзасидан маҳалла профилактика инспектори Ф.Давлатмуродов томонидан маҳалла фаоллари иштирокида жамоат тартибини бузган фуқаролар билан тушунтириш ишлари амалга оширилиб, ўзаро яраштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда маст эркак кечаси емакхонада жанжал чиқарганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь