Сурхондарёдаги чегара ҳудудидан 10 кг наркотик модда топилди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилояти Музработ тумани ҳудудидаги қамишзордан 10 килограмдан ортиқ опий моддаси топилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, ДХХ ходимлари томонидан туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Амударё қирғоғидаги қамишлар орасига номаълум шахслар томонидан яширилган шубҳали полиэтилен қоп топиб олинган. Холислар иштирокида ушбу қоп кўздан кечирилганда унинг ичида 10 дона ўрамда гиёҳвандлик воситаси борлиги маълум бўлган. Экспертиза хулосасига кўра, ушбу ўрамларда соф вазни 10 килограмм 38 грамм бўлган опий моддаси борлиги аниқланган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан хизматнинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (контрабанда) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу гиёҳвандлик моддаси эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар олиб борилмоқда. 

Шунингдек, ДХХнинг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Сурхондарё – Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган Nexia Кўкдала туманида жойлашган “Умакай” ЙПХ масканида тўхтатиб кўздан кечирилган.

Унда Денов туманида яшовчи 30 ёшли фуқаро бошқарувидаги машинанинг салон қисмига яшириб қўйилган 935 грамм опий ва 200 грамм гашиш моддалари борлиги аниқланиб процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан хизматнинг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ДХХ ходимлари томонидан Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи 30 ёшли фуқаронинг яшаш хонадонидан 7 килограмм опий гиёҳвандлик моддасини топгани ва унга нисбатан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё ДХХ гашиш опий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made