Сурхондарёда зилзила бўлиши рад этилди 

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида ер қимирлаши содир бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги расмий изоҳ бериб, ушбу хабарларни рад этди.

“Ҳурматли фуқароларимиздан ҳеч қандай ваҳимага берилмасликларини сўраган ҳолда, вилоят ҳудудида сейсмик ходисалар, ер қимирлаши ёки зилзила содир бўлиши ҳақида тарқалган хабарлар мутлақо асоссиз ва ёлғон хабар эканини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.

Шунингдек, ҳокимлик турли ғараз ниятларда аҳоли ўртасида ёлғон хабар тарқатаётганларга республика қонунчилигида бундай ҳолатларни содир этганларга нисбатан жавобгарлик белгиланганини эслатиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 24 февраль куни Жиззах вилоятида маҳаллий вақт билан соат 16:12 да зилзила содир бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг