Сурхондарёда “Жигули” портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятида “ВАЗ-2106” (“Жигули”) русумли автомашинанинг газ баллони портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот котиби, лейтенант Элнур Абраев QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Жорий йилнинг 19 октябрь куни соат 10:10 ларда Денов тумани “Буюк келажак” маҳалласи ҳудудида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасига фуқаро А.Э. таниши билан унинг машинаси ёрдамида “Жигули”ни ҳайдаб борган. 

Автомобиль унга ўрнатилган пропан газ баллонига метан газини қуйиш вақтида портлаб кетган.  

Оқибатда машинани шохобчага етказишга ёрдам берган иккинчи ҳайдовчи ва газ қуйиш шохобчаси ишчиси вафот этган. Фуқаро А.Э. эса тан жароҳати олиб, Денов тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Портлаш автомобилга ўрнатилган пропан газ баллонига метан газини қуйиш оқибатида келиб чиққан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида 6 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Жигули

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг