Сурхондарёда юк машинаси ва иккита Nexia тўқнашди. Бир киши ҳалок бўлди
Crime
−
22 July 2021 6955 1 minute
Сурхондарё вилояти Бойсун туманида цемент ташувчи юк машинаси ва икки Nexia ўртасида тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди.
ЙТҲ жорий йилнинг 19 июль куни тахминан соат 16:00 ларда М-39 автомобиль йўлининг 337-километрида содир бўлган. Шеробод–Бойсун йўналишида йўловчи ташувчи Nexia ҳайдовчиси ухлаб қолиши натижасида ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган цемент ташувчи юк машинаси билан тўқнашган. Зарбдан сўнг бошқарувни йўқотган Nexia орқасидан бошқа бир Nexia келиб тўқнашган.
ЙТҲ оқибатда юк машинасига урилган Nexia’да йўловчи сифатида ҳаракатланиб кетаётган шахс вафот этган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August