Сурхондарёда ЙТҲ: онанинг эътиборсизлиги 5 ёшли қизнинг ўлимига сабаб бўлди
3-саҳифа
−
04 Октябрь 2021
7298Жорий йилнинг 1 октябрь куни Сурхондарё вилоятида онанинг эътиборсизлиги сабаб 5 ёшли қиз йўл-транспорт ҳодисаси қурбони бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, соат 11:30 атрофида Қумқўрғон тумани “Ғалаба” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4R–105 автомобиль йўлининг 88-километрида ЙТҲ содир бўлган.
Воқеа содир бўлган куни 2016 йилда туғилган вояга етмаган фуқаро онасининг ҳамроҳлигида танишининг уйидан қайтаётган бўлган. Қизча онасининг қўлидан тутмасдан йўлни кесиб ўтаётганида, ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган Lacetti автомобили уни уриб юборган. Оқибатда қиз воқеа жойида вафот этган.
Аниқланишича, йўлда икки томонга ажратувчи ётқизиқ чизиқлари мавжуд бўлмаган.
Аввалроқ, Наманганда юк машинаси уриб юборган 6 яшар қиз вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Шунингдек, Тошкентда ҳам Damas ҳайдовчиси 4 нафар мактаб ўқувчисини уриб кетганди. ЙТҲ оқибатида болалардан бири вафот этган.
LiveБарчаси