Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида 4 мингга яқин аҳоли газсиз қолди
3-саҳифа
−
18 Октябрь 2024 5809 1 дақиқа
Бугун, 18 октябрь куни Сурхондарё вилоятида автомобиль газ қувурига урилиши оқибатида 3950 аҳоли газсиз қолди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Тунги соат 01:30 да вилоятнинг Денов туманидаги “Оловуддин” маҳалласида Nexia-3 автомашинаси юқори босимли газ қувурига урилиши оқибатида авария содир бўлган. Оқибатда Денов туманидаги 3950 аҳоли ва 20 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.
“Ушбу носозлик бир неча соатлардан кейин бартараф этилиб, тумандаги истеъмолчиларнинг табиий газ таъминоти қайта тикланди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда автоҳалокат ортидан 2 мингга яқин хонадон газсиз қолганди.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь