Сурхондарёда автоҳалокат ортидан 2 мингга яқин хонадон газсиз қолди
3-саҳифа
−
27 Сентябрь
15146Сурхондарё вилояти ҳамда Тошкент вилоятида автомобиль газ қувурига урилиши ва қурилиш жараёнидаги эътиборсизлик сабаб 1 915 та ва 15 198 та хонадон газ таъминотидан узилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Сурхондарёда жорий йилнинг 24 сентябрь куни соат 21:40 да Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва Музработ тумани Дарбанд маҳалласи ҳудудидаги диаметри Д-219 мм бўлган газ қувурига келиб урилган. Оқибатда қувурдан газ сизиб чиқишни бошлаган. Мазкур авария ҳолатини бартараф этиш мақсадида тумандаги айрим истеъмолчилар (1 915 та хонадон)га табиий газ етказиб берилиши вақтинча тўхтатилган.
Ушбу носозликни бартараф қилиш учун ҳудудга махсус бригада жалб этилиб, авария оқибатлари 25 сентябрь куни соат 18:11 да тўлиқ бартараф қилинган ва истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш жараёни босқичма-босқич тикланган.
Шунингдек, 25 сентябрь куни соат тахминан 14:30 лар атрофида Тошкент вилояти Пискент туманининг “Бахт” участкаси ҳудудида қурилиш ишларини олиб бораётган экскаватор ҳайдовчисининг эътиборсизлиги оқибатида ер остидаги юқори босимли Д-325 мм газ тармоғига қаттиқ шикаст етказилган. Оқибатда қувурдан газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилган. Аварияни бартараф этиш мақсадида тумандаги айрим истеъмолчилар (15 198 та аҳоли хонадони ҳамда 320 та улгуржи истеъмолчи)га табиий газ етказиб берилиши вақтинча тўхтатилган.
Ушбу носозликни бартараф қилиш учун ҳудудга махсус бригада жалб этилган ва авария оқибатлари 26 сентябрь куни соат 10:15 да тўлиқ бартараф қилиниб, истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш жараёни босқичма-босқич тикланган.
LiveБарчаси