Сурхондарёда ЙТҲ! Ҳайдовчи қурбон бўлди

Жамият

image

Кеча, 9 май куни соат 03:20 ларда Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, “Шифобулоқ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1322 км.да оқибати ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.

“Тошкент-Термиз” йўналиши бўйлаб “КамАЗ” русумли юк транспорт воситасида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи 1974 йилда туғилган Ф.Ж. бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг ўнг томонидаги бетон тўсиққа урилган ва йўлдан чиқиб кетиб ЙТҲ содир этган.

Натижада, ҳайдовчи 46 ёшли Ф.Ж. оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Бойсун туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Сурхондарё

Баҳолаганлар

181

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг