Сурхондарёда ўзаро жанжал қотиллик билан тугади
Жамият
−
18 Июнь 2020
11247Жорий йилнинг 16 июнь куни Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида ўзаро жанжал қотиллик билан якунланди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Шу куни тахминан соат 16:30 ларда, туманнинг “Қуштепа” маҳалласида яшовчи К.Ж. уйида, туманнинг “Боймоқли” маҳалласида яшовчи Й.А. билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Шу вақтда К.Ж. қўлидаги ошхона пичоғи билан Й.А.нинг ўнг оёғининг сон қисмига бир маротаба санчиши оқибатида, ўнг сон ўрта учлиги олди юзасидан санчиб кесилган жароҳати, сон артериясини узилиши, ўткир ташқи қон кетиши каби тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан 16 июнь куни К.Ж. га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси