Сурхондарёда TOEFL сертификатини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
Crime
−
01 June 2023 5344 1 minute
Сурхондарёда тил билиш сертификатини олиб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шўрчи туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Х. фуқаро Н.С.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида инглиз тили фанидан TOEFL сертификатини олиб бериш эвазига 1700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August