Сурхондарёда тепловоз Matiz’ни уриб юборди. Бир киши ҳалок бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятининг Музрабод туманида тепловоз темир йўл кесишмасига чиқиб қолган Matiz автомобилини уриб юборди. Бунинг оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мудҳиш ЙТҲ жорий йилнинг 10 декабрь куни соат 13:30 ларда Музработ тумани “Ат-Термизий” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р102 автомобиль йўлининг 43-километрида юз берган.

“Мен унинг чиқиб келганини кўрдим. Сигнал бердим, аммо автомобиль эгаси эътибор бермади. Пастда, машина ёнида турган икки киши ҳам бақирди, аммо бунинг ҳам фойдаси бўлмади. Кейин мажбур бўлдим, бориб уришга. Тўғриси қўрқдим, чунки ҳаётимда биринчи мана шундай ҳодиса юз бериши”, дейди тепловоз бошқарувчиси. 

 

Маълум қилинишича, ҳайдовчи машинани темир йўл кесишмаси ўртасига келиб, ўчириб қўйган. Тепловоз ҳайдовчисининг берган сигналларига қарамай, машина жойидан қўзғалмаган. Шундан сўнг, юз берган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган.

“Темир йўл кесишмасида йўл белгилари ўрнатилганидан кўриниб турибдики, ҳайдовчи темир йўл кесишмасига келиб чалғиш оқибатида машинасини ўчириб қўйган. Тепловоз ҳайдовчисининг сигнал беришига қарамай, у жойидан жилмаган”, дейди Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Илҳом Соипов.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Сурхондарё

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг