Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲ оқибатида 10 ёшли бола жароҳатланди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 10 ёшли бола жароҳатланди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

Кеча, 31 январь куни соат тахминан 12:30 лар чамаси Шўрчи тумани “Совуртепа” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М41 автомобил йўлида 2002 йилда туғилган ҳайдовчи KIA K5 D05P машинасини бошқариб келиб, бир йўналишда ҳаракатланиб бориб, чапга бурилаётган Damas билан тўқнашган. 

Тўқнашув вақтида йўл четида ҳаракатланиб кетаётган ота-бола ва яна бир нафар фуқаролар ҳам туртиб кетилган. Оқибатда пиёда 2014 йилда туғилган, вояга етмаган мактаб ўқувчиси “бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши,  ўнг елка қисмидан ёпиқ синиши” ташхиси билан туман шифохонасига ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ тергов гуруҳи томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилоятида Gentra машинасини поезд уриб кетиши оқибатида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳалок бўлганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Сурхондарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг