Сурхондарёда “самосуд”: 9 киши 3 йигитни дўппослади

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда бир гуруҳ спорт мактаби тарбияланувчилари “самосуд” уюштириб, катта жанжал келтириб чиқаргани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти мазкур хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди.

Тергов жараёнида аниқланишича, жорий йилнинг 3 ноябрь куни спорт мактаби директори 31 ёшли Бекзод Д. ва 25 ёшли Жаҳонгир А. орасида келиб чиққан жанжал натижасида, мактаб директорига тан жароҳати етган.

Эртаси куни соат 16:30 да Шўрчи туманида яшовчи 37 ёшли Шухрат Э. ўзининг мураббийи бўлган спорт мактаби директори Бекзод Д.га етказилган тан жароҳати учун ўч олишга қарор қилган. У ўзининг танишлари 28 ёшли Абдувосит А., 26 ёшли Жасурбек А., 28 ёшли Баҳодир Д., 31 ёшли Жаҳонгир У., 25 ёшли Ойбек П., Азизбек Қ., 29 ёшли Азамат Ҳ., 29 ёшли Сундарбек Х. билан биргаликда бир гуруҳга бирлашиб, жамоат жойи ҳисобланган, Шўрчи тумани, “Бобур” маҳалласида жойлашган ошхонада чой ичиб ўтирган, 25 ёшли Жаҳонгир А. ва унинг ўртоқлари 24 ёшли Хуршид А. ҳамда 26 ёшли Равшан Н.нинг ёнига бориб, ўзлари билан олиб келган бита ҳамда қўлларига тушган стул ва бошқа жисмлар билан 25 ёшли Жахонгир А.ни урган.

Шу вақтда, унинг ёнида ўтирган 26 ёшли Равшан Н. ва 24 ёшли Хуршид А. безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўриб, ажратмоқчи бўлганлиги сабабли уларни ҳам уриб дўппослаб, тан жароҳати етказган ҳолда безорилик жиноятини содир этишган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасида, фуқаро Жаҳонгир А. ва Хуршид А.га “енгил” тан жароҳати етказилганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 11 ноябрда Шўрчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Шуҳрат Э. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б,в” ва 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида 28 ёшли Абдувосит А., 26 ёшли Жасурбек А., 28 ёшли Баҳодир Д., 31 ёшли Жахонгир У., 25 ёшли Ойбек П., Азизбек Қ., 29 ёшли Азамат Ҳ., 29 ёшли Сундарбек Х., ва 37 ёшли Шуҳрат Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан айблов эълон қилиниб, ҳар бирига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

“Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, тергов якунига кўра, юқоридаги ҳолатда иштирок этган ҳар бир шахснинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилиши таъминланади”, дейилади депаратмент хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

самосуд

Баҳолаганлар

377

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг