Сурхондарёда салкам 21 килограмм марихуана сақланаётган хонадон аниқланди
Жамият
−
21 Октябрь 2019
4428Ҳар қандай жиноят жазосиз қолмайди. Афсуски, буни ҳамма ҳам тушуниб етмайди.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят Ички ишлар бошқармаси вакиллари билан ҳамкорликда Термиз шаҳрида тезкор тадбир ўтказди. Бу ҳақда ДБҚ матбуот хизмати хабар беради.
Тадбир давомида фуқаро Х.Б. бошқарувида бўлган Spark русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.
Натижада ушбу шахснинг эгнидаги кийимлари чўнтакларида ўн тўрт дона қоғоз парчаларига ўралган 18,43 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро Х.Б.нинг кўрсатмасига асосан, Термиз туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Ш нинг хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Текширув жараёнида ҳовли томорқасида 1 туп наша гиёҳвандлик ўсимлиги параваришланаётганлиги, ҳамда ёрдамчи хўжаликда полиэтилен қоплар ва гугурт кутиларида умумий оғирлиги 20 килограмм 825 граммни ташкил этувчи марихуана гиёҳвандлик воситаси сақлаб келинаётгани маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси