Сурхондарёда портлаган АЁҚШнинг пайвандчиси шифохонада вафот этди

Жамият

image

Аввалроқ, 4 май куни соат 09:42 да Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани “Озод” МФЙда жойлашган “Озод тех оил” МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш сабабли ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Шунингдек, бир нафар фуқаро куйиш тан жарохатини олиб туман марказий шифохонасига ётқизилганди. Ушбу АЁҚШ пайвандчиси шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 4 май куни соат 09:30 да Шўрчи тумани Озод маҳалласи ҳудудида жойлашган МЧЖга қарашли қурилиши тугалланмаган АЁҚШ биносида пайвандлаш ишларини олиб бораётган 52 ёшли А.А. шохобча ҳовлисида жойлашган 20-25 тонналик (25 метр куб ҳажмдаги) бензин ва дизел ёқилғисини сақлаш учун мўлжалланган цистерна устига бир ўзи пайвандлаш ускунасини олиб чиқиб, пайвандлаш ишларини бошлаган вақтида цистерна ичида йиғилиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан портлаш содир бўлган ва ёнғин келиб чиққан. 

Ушбу ёнғин оқибатида А.А. “бутун танасининг 90-95 фоиз термик куйиши” ташхиси билан тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан МЧЖ раҳбари 45 ёшли И.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, одам ўлимига сабаб бўлса)  билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш АЁҚШ

Баҳолаганлар

310

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг