Сурхондарёда орган ходимларини тошбўрон қилган 13 нафар фуқаро қамалди (видео)

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятида орган ходимларини тошбўрон қилган 13 нафар фуқарога нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 31 май куни футбол ва мини футбол бўйича мусобақалар ўтказиш доирасида Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида жойлашган футбол майдонида бўлиб ўтган мусобақа жараёнида 1990 йилда туғилган фуқаро ўйин майдонини тарк этмасдан мусобақага халақит берган.

Мазкур тартибсизликка чек қўйиш мақсадида ички ишлар ходимлари воқеа жойига етиб келган. Ҳуқуқбузарни майдондан чиқариб юбориш жараёнида мазкур шахс ИИО ходимларининг қонуний талабларига бўйсунишдан бош тортиб, уларга фаол қаршилик кўрсатган. Шундан сўнг, ҳуқуқбузар 12 нафар шериги билан шовқин кўтариб, ўйиннинг “белига тепган”.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ички ишлар ходимларидан бири электрошокер ишлатганини кўриш мумкин. Шунинг учун, бир тўда одамлар ходимларни тошбўрон қилган.

“Ҳозирда жамоат тартибини қўпол равишда бузиб, хизмат бурчини бажараётган ходимларга фаол қаршилик кўрсатган Олтинсой тумани “Бўстон” маҳалласида яшовчи 13 нафар фуқароларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-,195-,194-моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, уларнинг ҳар бирига нисбатан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made