Сурхондарёда одамларга “права” олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, департаментнинг Денов тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Қ.Д. (муқаддам судланган) 3 нафар фуқаронинг ишончига кириб, гўёки вилоят ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали “В., С.” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериши эвазига жами 17,3 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё права

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг