Сурхондарёда номаълум ҳайвоннинг болалари топилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Музрабод туманида одамлар қўйларни бўғизлаб кетаётган номаълум ҳайвонни уриб ўлдиргани айтилган видео Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва ИИБ томонидан ўрганилди.

Маълум қилинишича, аҳоли билан суҳбат жараёнида номаълум ҳайвон томонидан 10 дан ортиқ чорва мол бўғизлаб кетилгани ва маҳалла фуқаролари йиғилиб, тунда ҳайвонни таъқиб қилиб, таёқлар ёрдамида уриб ўлдирганликларини маълум қилган.

Шундан сўнг, “Орият” маҳалласи ҳудудидаги “Шомуродов Акбар” фермер хўжалигига қарашли даланинг четида икки бош номаълум ҳайвоннинг болалари топиб олинган. Ҳозирда ушбу ҳайвон боласи қаровсиз қолиб кетгани ва ушбу ҳайвонни сақлаб қолиш ҳамда турини аниқлаш мақсадида Термиз ҳайвонот боғига топширилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда қўйларни бўғизлаб кетаётган номаълум йиртқич топилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё

Баҳолаганлар

586

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг