Сурхондарёда Nexia уриб юборган 7 ёшли қизча ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида Nexia-3 автомобили 7 ёшли қизчани уриб юборди. Бунинг оқибатида қизча воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, воқеа тахминан соат 15:00 да Олтинсой тумани ҳудудидан ўтган 4E100 автомобиль йўлининг 155 километрида содир бўлган. Олтинсон-Денов йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 йўлни кесиб ўтаётган 2014 йилда туғилган, вояга етмаган қизни уриб юборган. 

Бунинг оқибатида, қизча воқеа жойида вафот этган. Ҳалокат содир бўлган вақтда қизчанинг ёнида унинг онаси ҳам бўлган. Автомобиль эса аҳоли яшаш пункти учун юқори бўлган тезликда ҳаракатланиб келаётган эди. Қизчанинг бевақт ўлимига онасининг эътиборсизлиги ва автомобилнинг юқори тезлиги сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 сентябрь куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида Matiz 13 ёшли қизни уриб юборган, пиёда ҳалок бўлган. 18 сентябрь куни Қарши шаҳрида Lacetti русумли автомобиль йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Йўловчи шифохонада вафот этган. 13 сентябрь куни Наманганда “Жигули” 3-синф ўқувчисини уриб юборган. У ҳам шифохонада вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

158

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг