Наманганда “Жигули” уриб юборган 3-синф ўқувчиси ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Наманганда “ВАЗ-21011” (Жигули) русумли автомобиль 3-синф ўқувчисини уриб юборди. Ўқувчи олинган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 13 сентябрь куни соат 18:40 атрофида 4R117 Келажак тонгги маҳалласи Чортоқ кўчасида ҳаракатланиб келаётган “ВАЗ-21011” (Жигули) русумли автомобиль ҳайдовчиси ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган. Бунинг оқибатида йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 63-сонли мактабнинг 3-синф ўқувчисини уриб юборган.

Маълум қилинишича, ўқувчи кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамай бош мия чайқалиши, бош мия ёпиқ синиши ва ўнг оёқ болдир суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан туман шифохонасида вафот этган.

Ҳозирда мазкур ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг