Қаршида Lacetti ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди (видео)
Жамият
−
20 Сентябрь 2021
8904Ижтимоий тармоқда Қарши шаҳрида Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси пиёдани уриб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси мазкур ЙТҲ юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 18 сентябрь куни соат 12:05 ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Ислом Каримов кўчасида жойлашган “Гулчеҳра” гўзаллик салони рўпарасида ҳайдовчи Ж.Ш. Lacetti русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган фуқаро Ш.Х.ни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёда Ш.Х. оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми тартибида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси