Сурхондарёда милоддан аввалги асрларга оид ёдгорлик бузиб ташланди
3-саҳифа
−
23 Май
6571Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги милоддан аввалги III–I асрларга оид “Ҳайвонтепа” археология ёдгорлигининг 3500 метр куб майдони бузиб ташланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ёдгорлик “М.И.С” хусусий корхонаси томонидан иссиқхона қуриш мақсадида бузилгани оқибатида унга 208,1 млрд сўмлик зарар етказилган.
Шунингдек, Денов туманидаги V – VII асрларга оид “Қорабоғтепа-1” археологик ёдгорлигининг 585 метр куб майдони фуқаро С.С. ва М.С.лар томонидан уй-жой қуриш мақсадида текислаб юборилиб, ёдгорликка 19,3 млрд сўмлик зарар етказилган.
“Аниқланган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, назорат тадбирлари давом эттирилмоқда. Мазкур жиноий қилмишлар қонунчиликка асосан оғир жиноят ҳисобланиб, айбдор шахсларга нисбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз,олдинроқ Сурхондарё вилояти Денов туманидаги V-VII асрларга оид ёдгорлик молхона қуриш учун бузиб юборилгани аниқланганди. Тошкент шаҳрида эса XVI асрга оид архитектура ёдгорлиги ички қисмига ўзбошимчалик билан ҳожатхона қурилгани аниқланганди.