Сурхондарёда “Халқ банки” кассири 121 млн пенсия пулларини “1Xbet”га тикиб юборди
3-саҳифа
−
02 Апрель 2022
13850Сурхондарё вилоятининг Узун туманида фуқароларнинг пенсия ва нафақа пулларини “1Xbet” онлайн ўйинларига ишлатиб юборган АТ “Халқ банки” кассири ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Қайд этилишича, АТ “Халқ банки” Узун филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, филиалнинг 2-сон сайёр кассаси кассири А.А. жорий йилнинг февраль-март ойларида ўзига бириктирилган ҳудудда 278 нафар фуқарога нақд пул кўринишида чиқарилган жами 121,1 млн сўм пенсия ва нафақа пулларини сохта имзолар қўйиш орқали ўзлаштириб, “1Xbet” онлайн казино ўйинларига ишлатиб, талон-торож қилгани аниқланган. Текширув давомида департамент аралашуви билан 117 млн сўм қайтарилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси