Сурхондарёда кавракни ноқонуний кесиш орқали 6 млрд сўмга яқин зарар етказилди
Local
−
05 October 2023 7046 1 minute
Ўзбекистонда 2023 йилнинг 9 ойида дарахтларнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ 2427 та ҳуқуқбузарлик ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
“Жорий йилнинг ўтган даврида дарахтларнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ 2 427 та ҳуқуқбузарлик қайд этилиб, шундан 714 туп қимматбаҳо дарахтлар ноқонуний кесилишига йўл қўйилган”, дейилади тақдим этилган маълумотда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ўсимликлар режасиз ва назоратсиз йиғиб олиниши натижасида табиий захиралар ва популяцияларининг ўсиш майдонлари қисқариши кузатилмоқда.
Масалан, Сурхондарё вилояти “Боботоғ” давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида июль-сентябрь ойларида 11 550 туп табиий ҳолда ўсувчи тожик кавраги доривор ўсимлиги ноқонуний кесилиб, табиатга 5,7 млрд сўм зарар етказилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бундан ташқари, ўрмон фонди ер участкаларини қонунчилик ҳужжатлари талабларига зид равишда ижарага бериш ҳолатлари аниқланиб, 18 та жиноят, 46 та маъмурий ва 23 та интизомий ишлар қўзғатилди ҳамда ноқонуний эгалланган 1539 гектар ерлар ўрмон фонди ҳисобига қайтарилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда каврак ўсимлиги экспорти йўлга қўйилган эди.
Акобир Сайидов
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28