Сурхондарёда “КамАЗ”га қарата ўқ узган Malibu ҳайдовчиси қўлга олинди
3-саҳифа
−
29 Август 2021
24576Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида Malibu ҳайдовчиси ҳеч қандай сабабсиз йўлда ҳаракатланиб кетаётган “КамАЗ”га ўқ узди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 27 август куни соат 16:34 ларда, Бойсун туманининг “Дарбанд” маҳалласида яшовчи, Д.Мадамин бошқарувидаги Malibu русумли автомашинасини туманнинг “Шифобулоқ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлида бошқариб бориб, шу йўлда ҳаракатланиб кетаётган, Шеробод тумани “Ғўрин-Гиламбоб” маҳалласида яшовчи, М.Алишер бошқарувидаги КамАЗ” русумли автомашинасига ўзида бўлган пневматик пистолет билан 2 маротаба ўқ узган.
Пневматик пистолет, 1 дона магазин ва ўқлар текшириб кўриш учун ҳужжатлаштириб олинган.
Кеча, 28 август куни Д.Мадаминга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси