Қашқадарёда қор ёғди (видео)

Жамият

image

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудуди Қашқадарё вилоятидаги Ҳисор давлат қўриқхонасида қор ёғди. Бу ҳақда Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, Ҳисор давлат қўриқхонасида 2021 йил 10 сентябрдан 13 сентябрга қадар ҳавонинг ўзгариши кузатилган.

“Ҳисор давлат қўриқхонаси илмий ходимлари 2021 йил 10 сентябрдан 13 сентябрга қадар Ҳисор давлат қўриқхонасининг Мираки бўлими Сепоя Хўжақулбарс, Гўрдара ва Танхоздарё бўлимнинг Бедил, Гажаксой сойларида кузатув ишларини олиб бориш жараёнида ҳавонинг ўзгариши натижасида биринчи қорнинг гувоҳи бўлдилар”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Гидрометеорология хизмати маркази ҳафта охирига бориб Ўзбекистонда кунлар яна исишини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

210

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг