Ўзбекистонда ҳафта охирига бориб кунлар яна исийди
Бу қизиқ
−
13 Сентябрь 2021
8689Ўтган ҳафта давомида Волга бўйи ҳудудларидан антициклон ҳисобига кириб келган салқин ҳаво аста-секин кучсизланади. Салқин ҳаво шарққа Қозоғистон ҳудуди томонга қараб чекинади.
Бугун, 13 сентябрь куни Ўзбекистонда ҳарорат 27-32 даража бўлган қуруқ ва нисбатан салқин ҳаво бўлиши кутилмоқда, бу ушбу кунларнинг меъёрий қийматларига яқиндир.
Эртага ва ҳафтанинг охиригача республика ҳудуди бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечаси ва эрта тонгда ҳаво 12-15 даража атрофида салқин бўлади, кундуз кунлари эса қуёш нурлари ҳавони иситади ва ҳарорат сешанба куни 29-34 даражадан – ҳафта охирига келиб 32-37 даражагача аста-секин кўтарилади.
LiveБарчаси