Сурхондарёда ҳайдовчилар мижоз талашиб жанжал чиқарди
Crime
−
09 January 2023 5175 1 minute
Сурхондарёнинг Узун туманида “Автошоҳбекат”да бир гуруҳ фуқаролар мижоз талашиб жанжал чиқарди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 5 январь куни тумандаги “Ўзбекистон” маҳалласида жойлашган “Автошоҳбекат”да мижоз талашиши оқибатида ўзаро катта жанжал келиб чиққан. Фуқаролар турли хил тош ва таёқлар билан бир-бирига тан жароҳати етказган.
Маълум бўлишича, жанжалда 12 нафардан ортиқ киши иштирок этган.
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жанжал чиқарганларнинг барчасига нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ, Андижон вилояти Балиқчи туманидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчасида фуқаролар навбат талашиб жанжал чиқаргани ҳақида хабар берилган эди.
Озода Чориева
Live
AllJizzaxda 10 yoshli qiz zo'rlandi
06 October