Сурхондарёда давлат захирасидаги ерни 300 млн сўмга олиб беришини ваъда қилган шахс қўлга тушди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилояти Бандихон туманида давлат захирасидаги ер майдонини олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Т. фуқаро К.И.нинг ишончига кириб, унга тумандаги “Полвонтош” МФЙ ҳудудидаги давлат захирасидаги 1,5 гектар ер майдонини гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 300 млн сўм эвазига унинг номига расмийлаштириб олиб беришини айтиб, ушбу пуллар ҳисобидан 14 200 АҚШ доллари ва 100 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятида ер майдонлари олиб беришни ваъда қилган шахслар қўлга тушган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Бандихон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг